29 дек 13:44
Янгиликлар
Теннис
“Шарапова энди ҳеч қачон “Катта Дубулға” чемпиони бўла олмайди”
Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова фаолиятининг қолган қисмидаги “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларда чемпион бўла олмас экан.
Италиялик машҳур теннисный эксперти Жакопо Ло Монако айнан шундай фикрда. У шунингдек, британиялик Энди Маррей ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Ўйлашимча, Шарапова ўзининг аввалги юқори спорт формасига чиқа олмайди. Маша “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларда бошқа чемпион бўла олмайди.
Энди Маррейга келсак, у жароҳат сабаб кўп нарса йўқотди. Эндида яхши теннис намойиш этиш учун потенциал бор, лекин бу “Катта Дубулға”ни қўлга киритиш учун камлик қилади”, - деди Монако Tennis World нашрига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар