UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0

16 сен 08:25
Янгиликлар

Теннис

Шарипова Гуяйн турнири яккалигида финалга чиқди

Хитойнинг Гуяйн шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларидан иборат турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

“Фьючерс” туркумига кирувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Юртимизнинг биринчи рақамли теннисчиси турнирда иккинчи рақам остида ҳаракат қилмоқда.

Ҳозиргина вакиламиз финал чиптасини қўлга киритди. Шарипова ярим финал учрашувида хитойлик теннисчи Жанлан Вейга қарши кортга чиқди. Бир соату 11 дақиқа давом этган баҳсда Шарипова 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.


Сабинанинг финалдаги рақибаси беларуслик Лидия Марозова бўлади. Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Марозова ярим финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, америкалик Бернарда Перани 6:4, 7:6(3) ҳисобида мағлуб этди. Сабина айнан Лидия билан бирга жуфтликда бош мукофотни қўлга киритган эди.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг