UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

08 фев 07:48
Янгиликлар

Футбол

"Шаржа" "Ал Айн" майдонида ғалабани қўлдан чиқарди, Шукуровдан голли узатма

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Ал Айн” ва “Шаржа” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар ўзаро 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Баҳснинг илк дақиқаларида, яъни иккинчи дақиқада меҳмонлар   вакили Лукас Кайо ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси мазкур голда ҳамюртимиз Отабек Шукуров ассистентлик вазифасини бажарди. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг баҳсда ҳисоб очилди.

Ушбу ўйинда “Шаржа” ғалабага жуда яқин турганди. Бироқ, ҳакам ҳуштаги янграшига саноқли дақиқалар қолганида мезбонлар аъзоси Коджо Лаба Муҳсин Абдулланинг узатмасини голга айлантирди ва ўртадаги мувозанатни тиклади -1:1. 

Эслатиб ўтамиз қайд этилган натижадан сўнг Отабек Шукуров тўп тепаётган “Шаржа” жамоаси 28 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига жойлашди. Кейинги учрашувни клуб 27 февраль куни “Ал Васл”га қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг