UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

23 май 17:32
Янгиликлар

Бошқалар

Шавкат Мирзиёев: "Спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм ажратилди. Лекин, натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас"

Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли. 

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.


Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент. 

Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.

Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.

“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман. 

Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.

Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.


Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди. Жумладан:

- ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади; 

- бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;

- махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);

- спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;

- жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;

- вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.

Йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлигига:

- 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги шарт-шароитлар ва тренерларнинг малакасини жойига бориб ўрганиш ҳамда уларни олимпия спорт турларига ихтисослаштириш;

- ҳар бир спорт мактабини ўз ҳудудидаги маҳалла, мактаб ва техникумлар билан боғлаб, уларда камида 1 тадан олимпия спорти тўгаракларини ташкил этиш;

- йил якунигача спортчиларни маҳалладан бошлаб танлаб олиш бўйича электрон платформани ишга тушириш;   

-  натижа кўрсатган маҳаллаларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш; 

- спорт мактабларини тиббий асбоб-ускуналар, дори дармон ва спорт кийимлари билан таъминлаш учун жорий йилда 35 миллиард сўм ажратиш; 

- 1 сентябргача мактаб, спорт мактаби, коллеж ва олийгоҳларнинг залларини ноолимпия спорт турлари клубларига бепул бериш тартибини жорий этиш топшириқлари берилди.


Умуман, вазирлик ва вилоят ҳокимлари ёшларнинг 43 фоизи (6 миллиондан ортиқ) оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриши шартлиги кўрсатилди.

Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди. 

Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.

“Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат. 

Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади. 

Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади”, деди Президент.

Йиғилишда спортчиларни профессионал тайёрлаш тизими ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши таъкидланди.

“Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди.

Сабаби, ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган”, деди давлат раҳбари.

Мисол учун, Самарқанд олимпия коллежи спорт гимнастикаси, таэквондо ва стол тенниси бўйича сўнгги 3 йилда мусобақаларда совринли натижа кўрсатмаган. Ваҳоланки, коллежда ушбу спорт турлари бўйича 23 нафар спортчи, 3 нафар тренер мавжуд.

Шунингдек, ҳозирда олимпия захиралари коллежларига 14 ёшдан юқори ўсмирлар қабул қилинаётгани, оқибатда ёшларни Олимпиада ўйинларига тайёрлаш 7-8 йил кеч бошланаётгани қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг