UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0 10:47Ломаченко қайтмоқда! У мағлубият нималигини билмайдиган боксчига қарши жанг қилиши мумкин 0 10:11UFC 330 турнири иштирокчилари жанглардан қанча гонорар ишлаб олишгани маълум бўлди 0 09:39"Ланс" ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубоги соҳибига айланди 0 09:00Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига илк бор муносабат билдирди 0 08:23Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади 0 07:57Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди" 0 07:32"Башакшехир" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда гол, Файзуллаевда ассист + ВИДЕО 0 21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0

03 июл 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси 2024 йилнинг декабридан буён жанг ўтказмай келяпти.

Раҳмонов шу йил бошида тиззасида ўтказилган навбатдаги операциядан сўнг машғулотлар жараёнини қайта бошлаган бўлса-да, "Номад" мухлислари унинг яқин олти ой ичида октагонга қайтишига умид қилмаслиги керак.

Айни пайтдаярим ўрта вазн тоифаси вакили реабилитация курсидан ўтмоқда ва унинг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳали ҳамон сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда унинг менежери Саят Абдураҳмонов "Матч ТВ"га берган интервьюсида маълум қилди.

"Айни пайтда фаолиятни якунлаш муҳокама қилинмаяпти, аммо бундай хатар ҳар доим бор. Бу ўта жароҳатли спорт тури бўлиб, катта ресурсларни талаб қилади. Ҳозир қайтишга шошилишдан маъно йўқ. Реабилитациядан тўғри ўтиш, тикланиш керак. Кейин режалаштириш керак. Ҳозирча унинг бу йил яна чиқиш қилиши учун вариантларни кўрмаяпман. Келгуси йил бу ҳақиқатга яқинроқ бўлади", - деди Абдураҳмонов.

31 ёшли Шавкат Раҳмонов охирги марта октагонга 2024 йил декабрь ойида чиққан. Ўшанда у даъвогарлик жангида Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Аммо айнан ирландиялик билан тўқнашувда тиззасидан олган жароҳати туфайли чемпионлик имкониятидан фойдалана олмаган эди.

Жорий йилнинг февраль ойида узоқ вақт давомида фаол бўлмаганлиги сабабли, ярим ўрта вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат дивизион рейтингидан чиқарилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг