UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

31 май 14:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди

Яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг чорловига жавоб берди.

Рейтингда 11-ўринни эгаллаб турган америкалик аралаш яккакураш устаси қозоғистонлик жангчини октагонга чорлаганди. "Номад" ўз жавобида Хоакин билан жанг қилишдан ҳеч қандай маъно йўқлигини айтди. 

"Конорга "вызов" ташлаган пайтинг сени ҳаёлпараст деб ўйлагандим. Энди эса ўзингдан кетдинг", - деди Раҳмонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумотларга қараганда, Шавкат Раҳмонов навбатдаги жангини 17 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида ташкил этиладиган UFC 305 турнири доирасида ўтказиши мумкин. Рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турган австралиялик Жек Делла Маддаленанинг жароҳати Раҳмонов билан қилишини ортга сурди. 

Кетма-кет олти жангининг барчасида ғалаба қозонган Шавкат Раҳмонов сўнгги баҳсида Стивен Томпсонни иккинчи раундда нокаутга учратган эди. Хоакин Бакли эса охирги жангида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевни очколар ҳисобига кўра таслим этиб ғалабали сериясини 4 тага етказиб олганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг