03 янв 09:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанги ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди
Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Шавкат Раҳмонов (19-0)нинг навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши мумкинлиги маълум бўлди.
Sports.kz маълумотига кўра, UFC йил бошида Раҳмонов учун ирландиялик Иэн Гэрри (17-1) билан реванш жангини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу саралаш жанги ғолиби ярим ўрта вазн тоифасида россиялик Ислам Махачев (28-1) билан чемпионлик камари учун жанг қилиш имкониятига эга бўлади.

Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар