UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0

05 янв 17:34
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган Шамсиддин Воҳидов тақдирланди

Теглар :  Шахмат
2018 йил 25-31 декабрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида рапид ҳамда блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат Халқаро Шахмат федерациясининг расмий мусобақаси бўлиб, мукофот жамғармаси жами 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. 

Мазкур нуфузли чемпионатда ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳсларда Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирок этди.

Рапид йўналишлари бўйича мусобақанинг 2 турида сенсация қайд этилди. Ушбу турда Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик халқаро гроссмейстер Магнус Карлсен билан ўзаро дона сурди. Партиянинг 22 юришида хатога йўл қўйган жаҳоннинг мутлақ чемпиони 36 юришда 14 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига таслим бўлишга мажбур бўлди. Шамсиддин мазкур ўйинда ажойиб техникани ишга солиб, рақибининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Ш.Воҳидов 15 тур натижаларига кўра, 5 нафар халқаро гроссмейстерни мағлубиятга учратди, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг ва 1 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси устидан ғалаб қозонди. 15 турдан 8,5 очко жамғариб, 206 нафар спортчилар орасида 58 ўринни қайд этди ҳамда ўз рейтингига 123 балл қўшди. 

Чемпионатда иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5 нафар халқаро гроссмейстер устидан ғалаба, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг  қайд этиб, жами 15 турдан 8 очко жамғариб, 88 ўринни эгаллади. Нодирбек Ёқуббоев халқаро гроссмейстерларга қарши 7 та дуранг, 4 ғалабага эришиб, 7,5 очкони қўлга киритди. 

5 январь куни шахмат бўйича  Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Шахмат федерацияси президенти томонидан MacBook Pro русумли энг замонавий компьютер билан тақдирланди. Федерация президенти совғасини биринчи вице-президент Ҳусан Турдиалиев топширди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
06 янв 16:19:11
ABUXASAN
Atiga shumi men moshina bervordimikin deb o'ylabman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг