UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0

25 апр 12:37
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Ўзбекистон чемпионати олий лигасида финалчилар аниқланди

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасида ярим финал босқичининг иккинчи кун учрашувлари ўтказилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда таниқли гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидовни мусобақадан чиқариб юборган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров финал остонасида тўхтатилди. У 1/2 финалда икки ўйин натижасига кўра гроссмейстер Ортиқ Ниғматовга 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Иккинчи ярим финал учрашувида гроссмейстерларимиз Нодирбек Якуббоев ва Муҳиддин Мадаминов ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу қарама-қаршиликда Якуббоев 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг 1/2 финалида тажрибали Нодира Нодиржонова рейтингда ўзидан анча юқорида турган, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовадан 1,5:0,5 ҳисобида устун келди. 

Нодиржонованинг финалдаги рақибаси Умида Омонова бўлади. У 1/2 финалда Маржона Маликовани 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Шахматчилар биттадан ғалабага эришишди. Тай-брекнинг ҳар икки партиясида эса Омонова зафар қучди. Финал ва 3-ўрин соҳибини аниқлаб берувчи ўйинлар эртага, 26 апрель куни соат 14:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг