UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

30 дек 23:23
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Блиц бўйича жаҳон чемпионатини нечанчи ўринларда якунлашди?

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган рапид ва блиц йўналишларидаги FIDE Жаҳон чемпионати якунига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлати вакиллари орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар шахматчиси ҳам иштирок этди. Дунё биринчилигининг сўнгги икки куни блиц йўналишида баҳслар ўтказилди. Саралаш баҳсларида кучли тўртликдан жой олиб, ярим финалга йўл олган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эргаисини 2,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жаҳон чемпионлиги учун кечган драматик финалда эса жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси, норвегиялик афсона Магнус Карлсенга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб, вице-чемпионга айланди.    

Ҳам рапид, ҳам блиц бўйича жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз ҳам айнан 2-ўрин бўлди. Жаҳон Кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров 12,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 14-ўринни эгаллади. Аёллар ўртасидаги блиц мусобақасида эса жаҳон чемпионати кашфиётига айланган ва кетма-кет 6 та партияда ғалаба қозонган Умида Омонова Топ-8`таликдан жой олди. Бу Ўзбекистон аёллар шахмати учун тарихий натижа ҳисобланади. Шу кунгача аёл шахматчиларимиздан ҳеч ким жаҳон чемпионатида кучли саккизталикдан жой олмаганди. 

Шахматчиларимизнинг Блиц баҳсларидаги якуний ўринлари:

Эркаклар:

1. Нодирбек Абдусатторов – 2-ўрин!

2. Жавоҳир Синдаров – 12,5 очко, 14-ўрин

3. Нодирбек Якуббоев – 11 очко, 65-ўрин

4. Муҳаммадзоҳид Суяров – 10 очко, 101-ўрин

5. Жаҳонгир Воҳидов – 10 очко, 118-ўрин

6. Муҳиддин Мадаминов – 9,5 очко, 125-ўрин

7. Шамсиддин Воҳидов – 9,5 очко, 129-ўрин

8. Ҳумоюн Бегмуратов – 9 очко, 153-ўрин

9. Исломбек Синдаров – 8 очко, 194-ўрин


Аёллар:

1. Умида Омонова – 10 очко, 8-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 8,5 очко, 44-ўрин

3. Афруза Ҳамдамова – 8 очко, 55-ўрин

4. Мадинабону Халилова – 6,5 очко, 95-ўрин

5. Нилуфар Якуббаева – 6,5 очко, 103-ўрин

6. Гулдона Каримова – 5,5 очко, 123-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг