01 мар 17:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шевченко рақибасини кучукка ўхшатди
UFC чемпиони Валентина Шевченко Эрин Бланчфилднинг "вызов"ига жавоб қайтарди.
"Бешта жанг ўтказган ёш жангчилар ўзларини биринчи рақамли жангчидан яхшироқ деб ўйлашларини эшитиш жуда кулгили. Бу худди ёш кучукчага ўхшайди. Унинг ҳали ҳеч қандай муаммоси ва катта жанглари йўқ. У ҳозир бундан хурсанд.
Аммо, бир кун келиб улар ёввойи табиатга дуч келади ва уни ҳис қилганида: "Ҳаммаси бошқача экан, мен буни кутмагандим", дейишади. Улар ўзгара бошлайди.
Олдин ҳам Мейси Барбер билан шундай бўлган. Ёшлар дунёнинг энг зўри эканликларини айтишади, лекин биринчи оғир жангдан сўнг улар ўзгара бошлайди", - деди Шевченко.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар