UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Холлоуэй энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 12:12Эдди Хирн: "Биволга ақли ёрдам беради" 0 11:41Уайлдер: "Бунга сўнгги имконият сифатида қараяпман" 0 11:20"Барселона" янгиланган стадион орқали қанча пул топишини очиқлади 0 11:17IKA Бошқарув йиғилишида 20 га яқин масалалар кўриб чиқилди 0 10:58Топурия Холлоуэйга: "Сени ўчириб қўяман" 0 10:37Бетербиев: "Бивол билан жанг ҳақида ўйламаяпман, унга тайёргарлик кўряпман" 0 10:16Холлоуэй: "Гэтжига қарши жанг олдидан мени ҳисобдан чиқариб қўйишганди" 0 09:55МЮнинг баъзи футболчилари тен Хаг кетишига ишончи комил 0 09:33Candidates Tournament 2024. Марказий партияда дуранг қайд этилди + ФОТО 0 09:12Артур Бетербиев Бивол билан жанг ҳақида фикр билдирди 0 08:51Бугун Осиё чемпионатининг сўнгги куни яна 5 юнон-рум курашчимизга мухлислик қиламиз 0 08:30Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум 0 08:09Бивол Бетербиев билан жанг анонсига муносабат билдирди 0 07:48Деонтей Уайлдернинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ФОТО 0

17 дек 13:59
Янгиликлар

Дзюдо

Шиддатинга ҳавасим бор, сурхонлик укам!

Мамлакатимизда миллий ва олимпия спорт турларига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда юқори.

Спорт биласиз, ҳамма соҳада бўлгани каби истеъдод, фидойиликни, машаққатли меҳнатни, ўз устида тинмай ишлашни, мураббий кўрсатмасига сўзсиз итоат этишни ва курашиш майдонида ватанпарварликни, ор-номус ва юксак ғурурни талаб этади. Хусусан дзюдо спорт турида ҳам!

Бугун сизга мақола сифатида маълум  қиладиган саҳифамиз қахрамонлари Сурхондарё дзюдо мактаби тарбияланувчилари бўлади. Чунки, дзюдо бўйича ўтказилаётган  миллий ёки жаҳон чемпионатларида сурхондарёлик спротчиларнинг мамлакат терма жамоаси сафида иштирок этиб, албатта совриндорлар қаторидан жой олиб, ватанимиз шарафани муносиб ҳимоя қилишмоқда. Бир сўз билан айтганда, улар зўр мақсадлар билан олимпия чўққиси сари одимлашмоқда. Бундай дейишимизнинг боиси, биз яқинда Сурхондарё вилоятида бўлиб, дзюдо спорти бўйича  амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб қайтдик.

Айни пайтдавилоят дзюдо федерацияси бўлимида иқтидорли саналаган 1500 нафарга яқин ўғил- қизлар мунтазам машғулотларда иштирок этишади. Термиз шаҳри, Термиз, Денов, Жарқўрғон сингари туман ёшлари бу борада кўпчиликни ташкил этади. Туман ва шаҳарлардан сараланган иқтидорли спортчилар эса вилоят терма жамоасига таклиф этилиб, кенг ва ёруғ, шинам, барча қулайликларга эга бўлган  дзюдо залида халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича вилоят бош мураббийи, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Сурхондарё вилоят бўлими раиси Бекзод Тўрабоев ва унинг ёрдамчилари қўл остида машғулотларга зўр беришади. 

Бекзод Тўрабоевнинг таъкидлашича машғулотлар белгиланган қатъий режа асосида олиб борилади. Керак пайтида Термиз туманининг қумли адирликлари бўйлаб 15-20 километр масофага югуриш ёки умумжисмоний машқлар... Шунингдек, вилоят дзюдо федерацияси селекция ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратаётганига гувоҳ бўлдик. Туманлардаги мавжуд дзюдо секцияларида иштирок этиб, маҳоратларини ошираётган ўғил-қизлар орасидан иштиёқи баланд, истеъдодлилар вилоят терма жамоалари захирасига олиниб, Термиздаги ўша шинам ва қулайликларга эга бўлган дзюдо залига таклиф этилади, машғулотларга зўр беришади. 

Улар ҳам бир кун келиб, Шарофиддин, Яҳё ёки Ҳикматиллоҳ Тўраев каби етакчи дзюдочи бўлишини жонкуяр ва талабчан мураббийлар яхши билишади. Вақти-вақти билан халқаро миқёсда таниқли бўлган дзюдочиларнинг Термиз шаҳрига таклиф этилиши ва улар иштирокида ўтказиладиган мастер-класслар,  ибрат олишга арзийдиган давра суҳбатлари ёш спортчиларнинг маҳоратлари ошишида, дзюдога бўлган ошнолик кучайишига сабаб бўлиши бор гап. 

Биз  икки кун кечки пайт бўладиган машғулотларни кузатдик. Рости, дзюдочиларнинг мураббий Бекзод Тўрабоевни диққат билан тинглашлари, кўрсатилган усулларини эллик, юз марталаб қайта-қайта меъёрига етгунига қадарбажаришлари, ҳар бир шогирд билан алоҳида, алоҳида одоб-ахлоқ ёки спорт мавзуларда суҳбат ўтказиши, вилоят терма жамоаси аъзоларига алоҳида, республика терма жамоалари аъзоларига алоҳида дзюдонинг оддий усулларидан тортиб, мураккаб бўлган усулларигача эринмай ўргатишлари, халқаро дзюдо оламида рейтинг натижаларига кўра юқори турувчи спортчиларнинг қай усулларда кураш тушушию, унга қарши қандай қайтарма усул қўллаш кераклиги, кураш майдонида рақибни “иппон” ёки “вазари” холатига кўз илғамас тезликда солиб қўйиш холатларини амалда кўрсатиши ва шу аснода ўзи ҳам шогирдлари билан бирга машғулотларга берилиб кетганидан белгиланган машғулот вақти ўтиб кетганини сезмай ҳам қолишлари, хуллас юқори кайфиятда ўтадиган машғулот жараёнини кўриб, кузатиб ҳавасимиз ортди. Ва бежизга Сурхон дзюдочилари мусобақаларда етакчилар қаторида туришмас эканда, деган фикрга бордик. 

Шу ўринда айрим спортчиларни қисқача суҳбатга чорлашга ҳам улгурдик.

Ҳикматиллоҳ ТЎРАЕВ, 1995 йил Қумқўрғон туманида туғилган, дзюдо бўйича республика терма жамоа аъзоси: 

- Дастлаб, спортнинг кураш тури билан шуғулланганман. 2012 йилданбуён эса,  устозимиз Бекзод ака Тўрабоев қўл остида дзюдо сирларини ўрганиб келяпман. Устозимиздан миннатдормиз, боиси бизни шунчалик тайёрлаб, ўргатдики, халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришиб келяпмиз. Мисол учун, 2015 йил июнь ойида Чирчиқ шаҳрида ўтказилган Осиё кубогида биринчи, 2017 йил октябрь ойида Тошкентда ўтган Гран При мусобақасида учинчи ўринни, 2018 йил августь ойида Белорус давлатининг Минск шаҳрида ўтказилган Европа очиқ чемпионатида 73 кг. вазнда биринчи, ўтган ойда пойтахтимиз мезбонлик қилган Тошкент Гран При турнирида ҳам 73 кг.да фахрли биринчи ўринни банд этиб, терма жамоамизга олтин медалларни қўшишга эришдик. Бундан ташқари 2017 йил май ойида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал – Ҳаким ат-Термизий хотираси учун халқаро турнирида 73 кг. вазнда олтин медалга эгалик қилганим барчаси тинимсиз қилинган меҳнатнинг натижаси, деб биламан.

Шарофиддин ЛУТФУЛЛЕВ, 1990 йил Ангор туманида туғилган, дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси, 60 кг вазн тоифасида рейтинг жадвалида 8-ўрин соҳиби: 

- Устозимиз Бекзод ака Тўрабоев мураббийлигида машғулот жараёнларида иштирок этяпмиз.  Ҳар бир вазн тоифасида кучли ўн олтиликда бўлган спортчилар қатнашиш хуқуқига эга бўлган мазкур нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этишни ният қилганмиз. Сурхондарё дзюдо мактаби республикада ўз ўрнига эга бўлган мактаблардан деб биламан. Ҳозирда 60 кг, 73, 90 ва 100, +100 кг.да кўплаб ёш иқтидор эгалари секин аста бўй кўрсатмоқда. Улар эртага муносиб издошларимиз бўлиб, терма жамоалар таркибида нафақат Сурхондарё балки мамлакатимиз обрусини оширишда ўз ҳиссаларини қўшади, деб ўйлайман. Мақсадимиз фақат керакли очколарни тўплаб, Японияда бўладиган навбатдаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ва олтин медалларни қўлга киритиш бўлади.   

Рината ИЛМАТОВА, 1999 йил Денов туманида туғилган, дзюдо бўйича республика терма жамоаси аъзоси: 

- Уч ярим йилдан буён дзюдо билан шуғулланаман. Аслида бу спорт туригақизиқишимда дадам сабабчи бўлган. Ёшлигимда бироз тўлароқ бўлганман ва бу тўлаликни йўқотишнинг энг яхши усули жисмоний тарбия ва спорт эканлигини яхши англаган дадам мени спортга, дзюдо залига етаклаган.  Натижада терма жамоа аъзосига айландим, Ўзбекистон чемпиони, деган номга эга бўлдим. Уч марта Осиё кубогида +78 кг. вазн тоифасида фахрли ўринларни қўлга киритиб, устозимиз ишончини оқлашга эришдик. Кўриб, кузатиб турганингиздек машғулотлар кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Сабаби, олдимизда яна бир синовли беллашув турибди. Аниқроғи. 21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур чемпионатда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, устозимиз Бекзод ака Тўрабоев ишончини оқлашга, қолаверса, кейинги йил бўладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз.

Шоҳиста НАЗАРОВА, 1999 йил Жарқўрғон туманида туғилган, дзюдо бўйича республика терма жамоаси аъзоси: 

- Дастлаб кураш спорт тури билан шуғулланиб, мусобақаларда иштирок этганман. Кейинчалик  вилоят дзюдо мактабига таклиф этилдим ва уч бор 70 кг. вазнда мамлакат чемпионлигига эришдим. Дугонам Рината таъкидлаб ўтганидек, яқинда пойтахтимизда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Ниятимиз нафақат мен балки барча жамоамизнинг нияти ушбу чемпионатда медаллар шодасини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ҳам фахрли биринчи ўринларни забт этишни кўзлаганмиз.

Албатта, иродаси мустаҳкам, машғулотларда хўп ва кўп тобланаётган  шогирдлардан Шарофиддин Лутфуллев, Яҳё Имомов, Ҳикматиллоҳ Тўраев, Бекмурод Олтибоев, Дилшодбек Баратов, Ақлмуродбек Худойбердиев, Шаҳбоз Нурматов, Усмонбек Худойбердиев, Баҳодир Панжиев, Бекзод Ашуров, Сухроб Эгамбердиев, Шоҳиста Назарова, Маржона Салоҳиддинова, Муниса Тошбоева, Зарнигор Одилова, Рината Илматова Достон Тўраев каби ўттиз нафарга яқин дзюдочиларнинг республика терма жамоалари сафида ўзларига берилган ишончни муносиб равишда оқлашга ҳам улгураётгани бор ҳақиқат. Бу полвонларни билмаган, танимаган дзюдо мутахасисси топилмаса керак. Эришаётган натижаларига кўра, ҳатто халқаро дзюдо оламида ҳам ушбу спортчилар алоҳида эътирофга сазовор.  

2011 йилдан ангорлик Шарофиддин Лутфуллаев, 2009 йилдан деновлик Яҳё Имомов, 2015 йилдан қумқўрғонлик Ҳикматиллоҳ Тўраев ва шўрчилик Бекмурод Олтибоев, 2017 йилдан дугоналар - Рината Илматова (Денов тумани) ҳамда Шоҳиста Назарова (Жарқўрғон тумани)лар ўтказилган Осиё ва жаҳон чемпионатлари, турли даражадаги халқаро турнирларда иштирок этиб, кучлилар қаторидан жой эгаллашга муваффақ бўлишган. Кўп бор олтин медалларга эга чиқишганларида қўлларини кўксига, юракларининг устига қўйиб, мадҳиямиз садоларини баралла янграшини, байроғимиз сарбаланд ҳилпираб туришига сабабчи бўлганидан қувонч кўз ёшларини яширишга йўл тополмай, ўпкаси тўлиб, тилида ва дилида “Ўзбекистон учун! Ватанимиз шаъни учун, Сурхон адирлари, Санггардак шаршарасию, энам ёпган тандир нонлар учун”, дея пичирлаб қўйганлари ҳам рост.  

Зеро, бир гап келди айтаман, келмаса малол. Номус нима, билар ялонғоч хабаш, номус қизғон, номус либос, қизинг аёлинг, аёл чап қовурға, юракка яқин, қовурға панжара юрак девори, рашкинг у туфайли, ишқинг бўлмаса, сидқи йўқ кесакдан нима фарқинг бор? Рашкни эски дема, у мудом виждон қучоғида яшайди. Рашку номус, уят ва виждон орият шаклига дўсту қадрдон. Гапнинг нақдини айтганда Яратганнинг ўзи қайси элга ўнг кўзи, ўнг қўли билан қараб, ҳар инсонга етадиган номус ва ор, туганмас ғурур бераман деса, пешонасига сиғадиган одамнинг зўрини – ҳинқиллатиб йиқитадиган полвонини ато этгай. Тақдирнинг шул ҳукми қарори – полвон элининг ори. Полвон миллат орига қалқон!

Ҳа, бугун нафақат Сурхондарё дзюдочилари балки мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида дзюдо ёки бошқа спорт тури билан ошно ўғил-қизлар камолга етмоқда. Улар миллат орига қалқон бўлаётганини кунда, кун ора эшитиб, кўриб турибмиз. Ана, яна қайсидир уғил-қизимиз халқаро спорт майдони шохсупасидан туриб, боксда, дзюдода, шахмат, кураш, белбоғли кураш ёки бошқа спорт туридан ғолибликни тантана қиляпти, Яратганга шукур!


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг