UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

09 июн 22:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг олдидан Ташкилий қўмита йиғилиш ўтказди

Пойтахтимиздаги “Крокус плаза” меҳмонхонасининг Мажлислар залида 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Профессионал бокс кечаси”га тайёргарликнинг бориши юзасидан Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси мутасадди ва мутахассислари, шунингдек Соғлиқни сақлаш, Ички Ишлар вазирликлари, Миллий Гвардия масъуллари ва бошқа алоқадор ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни олиб борган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов мамлакатимизда халқаро аҳамиятга молик спорт тадбирларини ўтказиш анъана тусини олаётганлиги, ҳар бир нуфузли турнирни ўзига хос тарзда ташкиллаштириш катта аҳамият касб этишини таъкидлаб, мусобақанинг телевизион ташвиқоти, уни жаҳон теле каналларига узатиш орқали Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини ошириш муҳим эканлигини айтиб ўтди. Йиғилишда иштирок этган “SPORT” ТВ телеканали директори Зохид Каримов бу борада барча ишлар ҳал этилганлигини айтиб, мазкур мусобақа айнан телевизион лойиҳа асосида ўтказилаётганлигига барчанинг эътиборини қаратди.

Тадбир давомида шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий Гвардия, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъуллари ҳам ўз вазифаларига доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Йиғилиш давомида ҳар бир ташкилотнинг масъуллари “Профессионал бокс кечаси”ни ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришди ва белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича ахборот беришди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг