12 дек 13:26
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашев: «Сизларнинг хоҳишингизга эргашиб, промоутеримни судга бердим»
Проф боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев нокаутли рекордини янгилашда давом этмоқда.
Шоҳжаҳон таиландлик рақибини нокаутга учратганидан сўнг кўпчилик бокс мухлисларининг саволларига жавоб қайтарди.
«Бундан кейинги жангларда ҳам байроғимизни баланд кўтаришга ҳаракат қиламан. Кўпчилик менга савол беради. Ҳаммага бирма-бир айтиб чиқишнинг иложи йўқ. Ҳозир фурсатдан фойдаланиб барчага айтаман: ҳали менда ҳаммаси олдинда. Промоутерим билан суд жараёнлари давом этмоқда. Ўша сиз хоҳлайдиган жаҳон чемпионлиги учун жанг қилишни мен ҳам истайман. Бир ярим йил дунёнинг кучли ўнталигида бўлдим. Улар менга чемпионлик жанги ташкил қилишлари керак эди. Сизларнинг хоҳишингизга эргашиб, мен промоутеримни судга бердим. Бу ҳақида интернетдан маълумот олишингиз мумкин. Мени ҳали боксда қиладиган ишларим кўп», - деди Эргашев.
Фикрлар