20 июн 17:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..."
Супер енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик проф боксчи, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев Instagram саҳифасида янгилик билан ўртоқлашди.
"Ҳаммаси учун Алҳамдулиллаҳ! Мен бу кунларни қанча кутдим. Менга яна Жаҳон боксида ўзимни кўрсатишга имкон бериляпти. Яна катта жанг таклиф қилишди, ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим. Аллоҳ сендан ниманидир олса, ундан зўрини бераркан", деб ёзган Эргашев.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев фаолияти давомида шу кунга қадар 28 та жанг ўтказиб, 26 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Ҳавола :
Фикрлар