07 дек 10:07
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашевга Таиланддан рақиб топилди
Кечанинг марказий жангида Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилади. Аввалроқ у ЖАР вакили Принц Дломога қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо махсус комиссия қарори сабаб Жанубий Африка Республикасидан келадиган рейслар тўхтатилди.
Шу сабабли Шоҳжаҳонга энди бошқа боксчи рақиблик қилади. Маълум бўлишича, 11 декабрь куни Эргашев Таиланд вакили Аэккауе Кауманега (23-13, 11 КО) қарши рингга кўтарилади.
Ушбу жанг оқшомида рингга кўтариладиган барча жуфтликлар:
-66.7 кг: Муҳаммадмусо Абдураҳмонов (Ўзбекистон) - Сарваржон Холмирзаев (Ўзбекистон)
-72 кг: Шаҳобжон Шукуров (Россия) - Алишер Хабибуллаев (Ўзбекистон)
-72 кг: Ҳусниддин Пўлатов (Ўзбекистон) - Жамшид Қўқонбоев (Ўзбекистон)
-66.7 кг: Бекзодбек Исадуллаев (Ўзбекистон) - Сардор Бердиқулов (Ўзбекистон)
-63.5 кг: Жаҳонгир Расулов (Ўзбекистон) - Александр Салтиков (Россия)
-55 кг: Тоҳиржон Юлдашев (Тожикистон) - Асадбек Мамажонов (Ўзбекистон)
-70 кг: Шохаббос Шукуров (Россия) - Фарруҳжон Аҳадов (Ўзбекистон)
-63.5 кг: Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон) - Аэккауе Каумане (Таиланд)
Olamsport изоҳи: Жуфтликлар рўйхатида ўзгаришлар бўлиши мумкин
Фикрлар
21 galaba 13 maglubiyat. Shoxjaxonga tirik mewok