06 янв 12:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжахон Эргашев WBA ва IBF камарлари соҳиби билан жанг қилиши мумкин
Профессионал боксда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев шу йилнинг ўзидаёқ чемпионлик камари учун рингга кўтарилиши мумкин.
Айни пайтда Шоҳжаҳон ўзининг 17 январь куни АҚШда ўтказадиган жангига тайёргарлик кўрмоқда. Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита жорий 2020 йилда можозининг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Жош Тейлор билан жангини ташкил этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев WBA ва IBF рейтингларида 6-ўринни эгаллаб турибди. 17 январь (Тошкентда 18 январь тонги) куни у мексикалик Адриан Эстреллага қарши рингга кўтарилади. Ҳозирча Жош Тейлорнинг жамоаси бу хабарга муносабат билдирмади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар