UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

12 фев 12:31
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов "Сассуоло"га қарши ўйинда Абрахамнинг ўрнига майдонга тушиши мумкин

Римнинг "Рома" клуби мураббийлар штаби якшанба кунги ўйин олдидан Тэмми Абрахам ҳақида қайғурмоқда.

Бу ҳақда romapress хабар бермоқда.

Англиялик футболчи "Интер"га қарши Италия Кубоги доирасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пайларидан жароҳат олди. Бош мураббий Жозе Моуринью унинг ўрнига Феликсни туширди.

Абрахам жароҳатидан сўнг машғулотларда тўлиқ иштирок этмади, у клуб мураббийлар штаби билан индивидуал машғулотлар билан чекланди. Аммо, Моуринью унинг тўлақонли машғулотларга қайтишига умид қилмоқда.

Агар 24 ёшли футболчи бугунги машғулотларни ноқулайликларсиз ўтказса, унда у жамоа билан Режо-Эмилияга йўл олади.

Клуб унинг соғайиб кетишига умид қилмоқда. Агар у тўлиқ ўзини тайёр ҳис қилса ҳам, у билан таваккал қилинмайди. Бу ҳолатда асосий таркибда англияликнинг ўрнини катта эҳтимол билан ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов эгаллайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг