26 дек 10:33
Янгиликлар
Шон О'Мэлли ҳамма уни яхши кўрадиган UFC`нинг ягона жангчисини айтди
Шоннинг фикрича, супероғир вазн тоифаси вакили Тай Туиваса UFC промоушенининг хейтерлари, кўролмайдиган инсони йўқ ягона жангчиси экан.
"Агар менинг хейтерларим бўлса, демак, мен ҳаммасини тўғри бажаряпман. Агар мени ҳамма яхши кўрганида, ҳозиргидек юлдуз бўлмасдим. Шубҳасиз, UFC`да бир киши бор ва уни ҳамма бирдек яхши кўради. Бу - Тай Туиваса! Балки, у хейтерлари йўқ ягона инсон бўлса керак. Қандай қилиб бу болани яхши кўрмаслик мумкин?
Ўзимга келсак, мени ёқтирмайди одамлар етарли. Лекин кафолат бериб айтаманки, айнан улар менинг жангимни томоша қилишади. Улар жангим бўлаётган пайтда телевизорни ўчиришмайди, бошқа каналга олишмайди. Ошхона ёки ҳаммомга кириб кетишмайди", - деди Шон.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Тай «Бам Бам» Туиваса тўртта нокаутли жангдан иборат серияни давом эттирмоқда. У Стефан Струв, Гэрри Хансакер, Грег Харди ва Аугусто Сакайни нокаутга учратганди. Австралиялик бўлган Туиваса ғалабали жангидан сўнг бировнинг кроссовкасида пиво ичишни одат қилган. У айни пайтда UFC рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар