UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

22 авг 16:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон Стрикленд ярим йилга жанглардан четлатилди

Невада штати Атлетик комиссияси ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Шон Стриклендни 6 ойга дисквалификация қилди.

Гап шундаки, америкалик аралаш яккакураш устаси икки ой олдин Лас-Вегасда бўлиб ўтган Tuff-N-Uff минтақавий турнирида жанжал кўтарганди. Четлатиш муддати 29 июнь куни содир бўлган воқеадан бошлаб ҳисобланиб, 29 декабрда тугайди. Агар Стрикленд ғазаб ва асабинини бошқариш курсидан ўтса, дисквалификация тўрт ярим ойгача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, америкалик 5 000 доллар жарима, шунингдек, қўшимча суд харажатларини ҳам тўлайди.

"Шон Стрикленд бир қадам олдинга юрди. У бу жараённи соддалаштирди. У ўзини тутиши учун узр сўради. Биз инсоннинг масъулиятни ўз зиммасига олишини қадрлаймиз ва қарор тезда қабул қилингани ва барча томонлар билан келишилганидан хурсандмиз. Жаноб Стриклендга яна бир бор миннатдорлик билдирамиз. У хатога йўл қўйди, буни тан олди ва биз буни қадрлаймиз," - дея комиссия хулосасига изоҳ берди унинг раиси Даллас Хаун.

Дарвоқе, Крис Кёртис 2 500 доллар миқдорида жаримага тортилди, у воқеа пайтида Стрикленд билан бирга октангонга кирган. 29 июнь куни Стрикленд Лас-Вегасдаги Tuff-N-Uff 145 турнирида Льюис Эрнандесга сабмишен эвазига ютқазган жамоадоши Майлз Хансингерга секундантлик қилганди. Жанг тугаши билан Эрнандес Стриклендни имо-ишора ва баланд овоз билан провокация қила бошлади. Натижада у октагонга бостириб кириб, икки марта зарба берди, аммо комиссия ва лига вакиллари вазият назоратдан чиқиб кетишидан олдин аралашишга улгуришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг