UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

15 июн 22:06
Янгиликлар

Дзюдо

Шукуржон Аминова ЖЧ бронза медали учун баҳсда икки карра Олимпиада чемпионига қарши татамига чиқди + ФОТО

Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари якуни сари яқинлашмоқда.

Бироз аввал ҳамюртимиз Шукуржон Аминова жаҳон чемпионатининг бронза медали учун франциялик Сара-Леони Сизикка қарши татамига чиқди. Асосий тўрт дақиқаликда ғолиб аниқланмади. Қўшимча дақиқалардаги битта усул тажрибали, номдор Сизикка бронза медалини тақдим этди. 

Таъкидлаш жоиз, Сара-Леони Токио-2020 Олимпиадаси яккалигида кумуш, аралаш жамоавий баҳсларида олтин, Париж-2024 Олимпия ўйинларинин яккалигида бронза, аралаш жамоавий беллашувларида яна олтин медални қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларининг уч карра совриндори ҳисобланади. Европа чемпионатида 1 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиққан. 

Йигирма олти ёшида шунча ютуққа эришган француз дзюдочисига қарши 22 ёшли Шукуржон Аминова муносиб қаршилик кўрсатди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин-ки, Шукуржон учун бу жаҳон чемпионати ижобий якунланди. У жаҳон рейтинги учун қимматли 720 очкони қўшиб қўйди. Айни пайтда 14-ўринни эгаллаб турган вакиламиз янгиланган рейтингда Топ-10`га кириб олиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг