UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:29Grenke Chess Festival 2026. Абдусатторов пешқадамлар сафида. Ўзбек дербисида ким ютди? 0 13:08Про Лига. Бугун янги мавсумга старт берилади 0

04 янв 12:50
Янгиликлар

Формула-1

Шумахер Ф-1даги илк ғалабасини қўлга киритган болид 8,5 млн еврога сотувга қўйилади + ФОТО

Broad Arrows аукцион уйи январь ойи охирида Формула-1 автомобилларини очиқ савдога қўяди.

Бу 1992 йилги мавсумдаги Benetton-Ford жамоасининг 05 рақамли шассиси бўлиб, унда Михаэль Шумахер фаолиятидаги биринчи ғалабасини қўлга киритган. Болиднинг тахминий нархи 8,5 миллион евродан ошади.

Айнан шу болидда етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер 1992 йилда "Спа-Франкоршам" трассасида Бельгия Гран-присида ғолиб чиққан. Ҳаммаси бўлиб, немис бу машинада 1992 йилги мавсумнинг бешта босқичида қатнашган ва Канада Гран-присида иккинчи ўринни эгаллаган.

"Мен буни чиндан ҳам тасвирлаб беролмайман. Бутун ҳафта давомида ўзимни анча яхши ҳис қилдим ва бугун мотор залида бўлганимда, бу пойгада ғалаба қозонишим мумкинлигини ўйладим. Мен жамоага миннатдорлик билдиришим керак... бу ғалабани немис мухлисларига бағишлашим лозим", - дея Шумахернинг ўша ғалабадан кейинги сўзларини келтиради аукцион уйи сайти.

Бенеттон спортдан кетганидан сўнг, машина Renault Classic коллекциясида сақланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг