UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

23 авг 10:58
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов очко олди

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 5-тури бўлиб ўтди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери қатори ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. 

Гроссмейстеримиз ўтказилган 5 та учрашувнинг 3 тасида рақибларига имкониятни бой берди, 2 тасида эса дурангга рози бўлди. Учинчи турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа (2779), кеча 5-турда америкалик Сэм Севиан билан муросага келди.  Бешинчи турнинг барча партияларида томонлар дурангга имзо чекишган. 

Бугун Sinquefield Cup 2025 турнирида дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага ўтказиладиган 6-турда ҳамюртимиз оқ доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради. Максим 5 имкониятдан 2,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринни банд этган. Тўртинчи ўриндаги Уэсли Со, 8-поғонадаги Гукеш Доммараджу ҳисобида ҳам 2,5 очкодан бор. Нодирбек эса 1 очко билан охирги 10-ўринни эгаллаб турибди. 

Sinquefield Cup 2025. 5-тур натижалари:

Ян-Криштоф Дуда (Польша) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) 1/2-1/2

Фабиано Каруана (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ) 1/2-1/2

Сэм Севиан (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 1/2-1/2

Алиреза Фирузджа (Франция) - Левон Аронян (АҚШ) 1/2-1/2

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) 1/2-1/2

Sinquefield Cup 2025. 6-тур жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Максим Вашье-Лаграв (Франция)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Алиреза Фирузджа (Франция) 

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Сэм Севиан (АҚШ) - Фабиано Каруана (АҚШ) 

Левон Аронян (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг