UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0

25 авг 17:40
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов яна очко олди

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 6-тури бўлиб ўтди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи айланма тизимда 9 турдан иборат бўлиб, GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери қатори ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. 

Гроссмейстеримиз ўтказилган 6 та учрашувнинг 3 тасида рақибларига имкониятни бой берди, қолган ярмида эса дурангга рози бўлди. Олтинчи турда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши оқ доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди. Олтинчи турнинг қолган барча партияларида ҳам шахматчилар муросага келишди. 

Бугун Sinquefield Cup 2025 турнирида 7-тур ўйналади. Ҳамюртимиз қора доналарда польшалик Ян-Криштоф Дудага қарши баҳс олиб боради. Марказий учрашув турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик гроссмейстерлар Фабиано Каруана ва Левон Аронян ўртасида бўлиб ўтади. Каруана 6 имкониятдан 4 очко жамғариб, якка карвонбошилигини давом эттирмоқда. Аронян ва Рамешбабу Праггнанандҳа 3,5 очко жамғариб, кучли учликка якун ясаган. Нодирбек эса 1,5 очко билан охирги 10-ўринни эгаллаб турибди. Абдусатторовнинг бугунги рақиби Дуда 2,5 очко билан 9-поғонадан жой олган. Агар бугун шахматчимиз ғалаба қозона олса, очколарини Дудага етказиб олади.  


Sinquefield Cup 2025. 6-тур натижалари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Максим Вашье-Лаграв (Франция) 1/2-1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Алиреза Фирузджа (Франция) 1/2-1/2

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Ян-Криштоф Дуда (Польша) 1/2-1/2

Сэм Севиан (АҚШ) - Фабиано Каруана (АҚШ) 1/2-1/2

Левон Аронян (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ) 1/2-1/2

Sinquefield Cup 2025. 7-тур жуфтликлари:

Фабиано Каруана (АҚШ) - Левон Аронян (АҚШ)

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Сэм Севиан (АҚШ)

Уэсли Со (АҚШ) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) 

Ян-Криштоф Дуда (Польша) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Алиреза Фирузджа (Франция) - Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг