23 май 13:01
Янгиликлар
Теннис

Слоан Стивенс 1243-поғонадаги Звонарёвани мағлуб этди
Марокашнинг Рабат шаҳрида теннис бўйича WTA турнири бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг 35-ракеткаси бўлиб турган америкалик Слоан Стивенс илк даврада WTA рейтингининг 1243-поғонасида бораётган, асосий тўрга WC, яъни имтиёзли йўлланма асосида қўйилган россиялик Вера Звонарёвани 7/5, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. Бир соату 47 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини амалга ошира олмаган. Энди Стивенс иккинчи босқичда россиялик Ирина Хромачёва ва венгриялик Тимеа Бабош учрашуви ғолибасига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар