02 янв 13:55
Янгиликлар
Теннис
Словакиялик теннисчи 12 йилга четлатилди
Словакиялик теннисчи Дагмара Баскова келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 12 йиллик дисквалификация олди.
Суриштирув олиб борган Tennis Integrity Unit компанияси теннисчининг 2017 йилги мавсумда 5 та келишилган ўйинда иштирок этганини исботлади. Дагмаранинг ўзи ҳам айбини тан олди.
Бундан ташқари, Баскова 40 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлайди ва профессионал теннис билан боғлиқ барча фаолиятдан маҳрум бўлади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар