25 ноя 12:56
Янгиликлар
Собиқ UFC чемпиони 48 ёшли Лидделл 7 йилдан сўнг яна октагонга чиқди
Оқшомнинг марказий жангида 43 ёшли Тито Ортис тўрт карра собиқ UFC чемпиони 48 ёшли Чак Лидделлга қарши октагонга чиқди. Бу Чак учун етти йиллик танаффусдан кейинги илк жанг эди.
Лидделл сўнгги бор 2011 йилда жанг ўтказган ва шундан кейин фаолиятини якунлаганлигини эълон қилганди. Ўша пайтда Чак кетма-кет тўртта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган эди. Ортисга қарши жанг биринчи раунднинг бешинчи дақиқасида тўхтатилди. Лидделлга ёш барибир ўз таъсирини ўтказибди.
Эслатиб ўтамиз, бу икки спортчи ўртасидаги учинчи жанг сифатида қайд этилди. 2004 ва 2006 йилларда ўтказилган икки жангда Чак Лидделл рақибини катта устунлик билан мағлуб этганди. Жангларнинг бири нокаут, иккинчиси эса техник нокаут билан якунланган эди.
Фикрлар