UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

19 фев 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони Алекса Грассога жанг берилди

Мексикалик мафтункор Алекса Грассонинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

У 10 май куни Канаданинг Монреал шаҳрида ташкил этиладиган UFC 315 турнири доирасида октагонга чиқади. Грассонинг рақибаси бразилиялик Наталия Сильва бўлади. 

Маълумот учун, 28 ёшли Сильва 6 та ғалабали серия билан келмоқда. Сўнгги жангида собиқ UFC чемпиони Жессика Андрадени мағлубиятга учратганди. 31 ёшли Алекса Грассо эса 2023 йилдан бери қирғизистонлик Валентина Шевченко билан учта жанг ўтказди. Жангларнинг биринчисида у шов-шувли тарзда Шевченкодан чемпионлик камарини тортиб олди. Иккинчи жангда дуранг қайд этилди. Трилогияда эса ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди. 

Таққослаш учун, айни пайтда Алекса Грассо UFC рейтингида биринчи, Наталия Сильва эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Катта эҳтимол билан бу жанг чемпионлик учун даъвогар номини аниқлаб беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг