UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

13 июн 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони октагонга чиқади, рақиб ва жанг санаси маълум

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Жуниор дос Сантос навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Унинг UFC 252 турнири доирасидаги рақиби Жаирзиньо Розенстрайк бўлади, деб хабар бермоқда MMA Fighting.

Жуниор дос Сантос учун бу жанг 2020 йил ҳисобидан иккинчиси бўлади. Январь ойида у Кёртис Блейдсга имкониятни бой бериб қўйганди. Бразилиялик спортчи охирги иккита жангида ютқазган. Блейдсдан аввал Фрэнсис Нганну ҳам собиқ жаҳон чемпионини нокаутга учратган эди.

Суринамлик 32 ёшли Розенстрайк ҳам жорий 2020 йил ҳисобидан жанг ўтказишга муваффақ бўлган. Ўтган ойда у ҳам айнан Нганнуга муддатидан аввал ютқазиб қўйган эди. Жаирзиньо учун бу фаолиятидаги биринчи мағлубият эди. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 252 турнирининг марказий жанги оғир вазн қироллари - чемпион Стипе Миочич ҳамда Даниэл Кормье ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг