04 мар 08:42
Янгиликлар
Собиқ UFC чемпиони қолган умрини қамоқда ўтказиши мумкин
Уч кун олдин фарзандига нопок муносабатда бўлган шахсга нисбатан зўравонлик қилишга уринган америкалик жангчига 10 та айблов қўйилди. Хусусан, қотилликка уриниш, агар у айбдор деб топилса, камида 20 йилдан то умрининг охиригача панжара ортида қолиши мумкин.
Полиция ҳисоботига кўра, Веласкес айбланувчи Гарри Южин Гулартени қувиб, унинг машинасига зарба берган, кейин эса унга 40-калибрли тўппончасидан ўқ узган. Ўқ Гулартенинг 63 ёшли ўгай отаси Пол Бендернинг тана ва қўл қисмини яралаган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Гарри Южин Гуларте машинада бўлган учинчи шахс — яъни онаси каби жароҳатланмаган.
"Фожиа шундаки, жаноб Веласкес адолатни ўз қўлига олишга қарор қилиб, жамоатчилик ва машинадагиларни хавф остига қўйди. Бу зўравонлик унинг оиласига янада кўпроқ азоб-уқубатларни келтириб чиқаради", - деди Санта Клара округи прокурори Жефф Розен.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни онаси билан хусусий болалар боғчасига эгалик қилувчи Гарри Южин Гуларте "14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан одобсиз ва нопок хатти-ҳаракатлар"да айбланган, аммо прокурорнинг эътирозларига қарамай, у гаров пулини тўлаб озод қилинди. Шундан сўнг Веласкес жиноятчини ўзи жазолашга қарор қилди.
Фикрлар