30 окт 19:04
Янгиликлар
Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони: Хабибга қарши жанг қилишни истамаган бўлардим
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Роберт Уиттакер енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишни истамаслигини айтди.
“У монстер. Шундай эмасми? Хабиб енгил вазннинг энг кучли жангчиларидан бири Гэтжига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У мукаммал! Очиғини айтаман, унга қарши жанг қилишни истамаган бўлардим. Хабиб ҳар бир жангида ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабаларга эришмоқда”, - деди Уиттакер.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб UFC 254 кечасида Жастин Гэтжини иккинчи раундда мағлуб этишни уддалаганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар