UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

22 апр 19:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Собир Раҳимов: "Карантинни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпмиз"

Юртимизда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган карантин кунлари давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, мураббийлар, ходимлар ўз вазифаларини масофадан олиб боришяпти. 

Хусусан, Ассоциациямизнинг Бухоро вилояти бўлимида ҳам ишлар режа асосида олиб бориляпти. Суҳбатдошимиз эркин кураш бўйича вилоят терма жамоаси мураббийи Собир Раҳимовдан айни мавзу бўйича қисқача интервью олдик. 

- Собир ака, бугунги синовли кунларни қандай ўтказяпсизлар? 

- Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясидан вилоятлардаги бўлимларга режавий дастур тақдим этилган. Ишларни шу асосида олиб боряпмиз. Энди бу элга келган тўй. Насиб қилса, тез кунларда бу балодан қутуламиз. 

- Вилоятдан терма жамоаларга номзод курашчилар билан боғланиб турибсизларми?

- Албатта. Ҳар куни онлайн тарзда видео машғулот ўтказамиз. Терма жамоага номзод курашчиларимизнинг бош мураббий томонидан берилган алоҳида дастурлари ҳам бор. Шу асосда машғулот ўтказишяпти. Тўғри, карантин даврида тўлақонли машғулот ўтказишнинг имкони йўқ. Лекин бор имкониятдан максимал даражада фойдаланяпмиз.         

- Собир ака, очиғи иш билан бўлиб фарзандларимиз билан ҳам камроқ суҳбатлашардик. Карантин кунлари эса ҳар куни оиламиз даврасидамиз...

- Ҳа, нимасини айтасиз. Мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари сабаб уйда кам вақт бўлардик. Ҳозир фарзандлар билан бирга дарс тайёрлаяпмиз. Ҳовлимизда кичик иссиқхонамиз бор. У ерда жисмоний меҳнат билан шуғулланяпмиз. Зерикишга ҳожат йўқ.  

Маълумот учун, Собир аканинг шогирдлари орасидан Мирзо Ҳайитов, Феруз Ёқубов, Соҳиб Искандеров сингари курашчиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг