UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

03 май 08:05
Янгиликлар

Теннис

Соболенко Мадрид "Мастерс"нинг биринчи 1/2 финалчиси!

Беларуслик теннисчи, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Арина Соболенко Мадрид (Испания)да ўтказилаётган WТА 1000 тоифасидаги турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Спортчи уч сетда сайёрамизнинг 59-ракеткаси мисрлик Маяр Шерифни мағлуб этди. Учрашув 2:6, 6:2, 6:1 ҳисобларида якунланди.

Ушбу баҳс роппа-роса 2 соат давом этган. Учрашув давомида Арина Соболенко иккита эйс зарбасини амалга ошириб, тўққизта брейкнинг олтитасидан унумли фойдаланди ва саккиз бор қўшхатога йўл қўйди. Мисрлик теннисчи эса тўртта эйс, иккита қўшхато ва тўртта брейк қайд этди.

Шу тариқа, Арина Соболенко Мадриддаги турнирнинг илк ярим финалчисига айланди. 1/2 финалда беларуслик спортчи грециялик Мария Саккари ёки руминиялик Ирина Бегу билан учрашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг