06 авг 12:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сўнгги жангини Тошкентда ўтказган қозоғистонлик боксчи WBC камари учун рингга чиқади + ПОСТЕР
Мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик боксчи Мейирим Нурсултанов (20-0, 11 КО)нинг навбатдаги жанги белгиланди.
У америкалик Хесус Рамос (24-1, 19 КО)га қарши рингга кўтарилади. Жанг 19 сентябрь куни АҚШнинг Калифорния штати, Сан-Диего шаҳридаги Pechanga Arena мажмуасида бўлиб ўтади. Унда Рамосга тегишли бўлган WBC йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари ўртага қўйилади.
Мейирим Нурсултанов — Хесус Рамос жанги бокс оқшомининг марказий жангидан олдинги асосий тўқнашув (co-main event) мақомида ўтказилади. Турнир Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан расман эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Мейирим Нурсултанов сўнгги жангини 2023 йилда Тошкентда ўтказган эди. Ўшанда у чилилик Хулио Аламосни (16-3, 9 КО) мағлуб этган.

Ҳавола :
Манба : prosports.kz
Фикрлар