18 ноя 10:02
Янгиликлар
Сўнгги кунги хабарларга кўра UFC беш нафар жангчиси билан хайрлашган
Ливиа Соуза, Лауреано Старополи, Эндрю Санчес, Тим Пакален ва Ранда Маркос ташкилотдаги жойини бўшатиб қўйган.
Бразилиялик Соуса кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг UFC'ни тарк этади. Аргентиналик Старополи ўйинни иккита ғалаба билан бошлаган бўлсада, шундан сўнг тўртта мағлубиятга учради. Америкалик Санчес 2016 йилдан бошлаб UFC'да. Ўшандан бери у 10 та жанг ўтказди, 5 марта ғалаба қозонди ва шунча марта мағлубиятга учради. Финляндия вакили Пакаленда вазият бошқачароқ - 34 ёшли Тим яқинда фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аммо канадалик Маркос охирги жангни ўз фойдасига якунлаб, юқорида айтиб ўтилган Ливиа Соусани мағлуб этди. Бироқ, бунгача Ранда кетма-кет тўрт марта мағлубият аламини таътиб кўрганди.
Фикрлар