UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

21 авг 08:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт кураши вакилларимиз онлайн машғулотда

Аввал хабар берганимиздек, Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз ZOOM платформаси орқали ўзларининг онлайн машғулотларини олиб боришмоқда.

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди. Машқлар қорақалпоғистонлик Рустам Эранзаров томонидан олиб борилди. Жараённи МОҚ ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, шунингдек, минтақавий бўлим вакиллари кузатиб боришди.

Машғулот чигалёзди машқлари билан бошланди. Шундан сўнг спортчилар мураббийлар билан техник ва тактик ҳаракатлар устида иш олиб боришди. Таъкидлаш жоиз, ушбу онлайн машғулотда 30 нафарга яқин курашчиларимиз иштирок этди.

Машғулот якунида ассоциация раҳбарияти шундай ноқулай шароитда бўлса ҳам спортчиларнинг машғулот олиб боришаётгани учун уларга ташаккур айтиб, ўқув-машғулот йиғинларининг тез орада бошланиб қолишига умид билдириб ўтишди. Ўз навбатида, саломатликларида қандайдир ўзгариш сезгудек бўлишса, ассоциация шифокори Елена Абаевага мурожаат қилишлари таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг