UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

30 июл 16:47
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Теглар :  Кураш
1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этади. Эркин ва юнон-рум курашлари бўйича терма жамоаларимиз таркибига бештадан спортчи киритилган бўлса, аёллар курашида 3 нафар қизимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Тажрибали мутахассис Равшан Рўзиқулов устозлигидаги юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз таркиби ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Илҳом Баҳромов, 2015 йилги Осиё чемпиони Тўрабек Тиркашев, қитъа чемпионати бронза медали эгаси Маҳмуд Баҳшиллоев, Осиё чемпионатининг кумуш медаль совриндори Жалгас Бердимурадов ва жорий йилда қитъа чемпионлигига эришган Темур Мирзо Мамажоновлар ҳисобига тўлдирилди. 

Эркин кураш бўйича терма жамоамизга Александр Недорезов ва Олимжон Ҳикматовлар устозлик қилишади. Таркибга эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Ғуломжон Абдуллаев, делегациямиз таркибида спортнинг ушбу тури бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинларининг энг ёш полвони сифатида ном қозонган Аббос Раҳмонов, 2017 йилги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Иса Шапиев, унинг эгизаги - қитъа чемпионатининг бронза медали эгаси Жавраил Шапиев ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Раҳимовлар киритилишган. 

Ва ниҳоят аёллар кураши бўйича ташкил этиладиган мусобақаларда Осиё чемпионатининг бир йўла уч нафар бронза медаль соҳибалари Шаҳодат Джулибаева, Хадича Нажимова ва Набира Есенбаевалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Қизларимизга жаҳон чемпионатида Аҳмет Кагарманов устозлик қилади. 

Гувоҳи бўлганингиздек, Финляндияга мураббийлар штаби халқаро майдонларда тобланган, нуфузли мусобақаларда зафар қучиб, ғалаба нашидасини сурган ёш полвонларимизни олиб кетишмоқда. Демак, терма жамоамиздан жаҳон чемпионатида ижобий натижалар кутишга хақлимиз. Спортчиларимиз сўнгги бир неча ҳафта давомида мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик олиб боришди. Умид қиламизки, ўтказилган тинимсиз машғулотлар Тампере ареналарида ўз самарасини беради. Делегациямиз аъзолари эртага, 29 июль куни кечқурун Финляндияга жўнаб кетишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг