UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

15 окт 07:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг режалари муҳокама қилинди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг карантиндан кейинги давр учун режалари, Токио Олимпиадасига тайёргарлик дастури муҳокама қилинди.

Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, ассоциация бош котиби ва терма жамоа мураббийи иштирок этишди.

Суҳбат давомида курашчиларимизнинг ўз вазн тоифаларида нафақат лицензия олиш, балки Олимпиадада медаль қўлга киритиш имкониятлари, тайёргарлик доирасида ташкил қилинадиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди.

“Куни кеча Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва касаба уюшмаларининг вакиллари билан мазкур масала юзасидан гаплашиб олдик. Улар ҳам спортчиларимизни йирик мусобақаларга тайёрлаш борасида қандай ёрдам керак бўлса, хизматга тайёр эканликларини маълум қилишди. Асосийси, бизни Президентимиз қўллаб-қувватламоқда. Федерация ва мураббийлар штаби учун нима керак бўлса, биз ҳал қилишда ёрдам берамиз. Сизлардан бунинг учун фақат натижа кутамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Учрашув давомида федерация мутасаддиларига спортчилар учун уларнинг бўш вақтларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш, ҳозирда Россияда машғулот олиб бораётган курашчиларимизни мамлакатимизга чақириб, ёшлар учун улар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг