UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

15 сен 09:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Окназарова жаҳон чемпионати бронза медали учун гиламга чиқади

Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг навбатдаги куни аёллар ўртасидаги беллашувлар ўтказилиб, бугун финал блокида медаллар учун гиламга чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди. 

Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз Светлана Окназарова ҳам бор. 72 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган курашчи-қизимиз илк даврада польшалик Патрисия Сперкани 7-0 ҳисобида енгди. Чорак финалда қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Жамила Бакбергенова финалга йўл олгани боис, Окназарова бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Унинг рақибаси руминиялик Александра Анхель бўлади. 

Яна бир курашчимиз Лайлохон Собирова ҳам 1/4 финалга етиб келди. Фақат уни ушбу босқичда таслим этган мўғулистонлик Даваачимег Ерхембайар финалга чиқа олмади. Натижада 57 кг вазндаги Собирова жаҳон чемпионатини 1/4 финалда якунлади. У илк босқичда мексикалик Алма Эскотони таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг