UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0

12 фев 17:17
Янгиликлар

Кураш

Спорт курашлари. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистондан медаллар шодаси билан қайтди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистондаги мусобақада иштирок этди.

2018 йилги тақвим режага асосан, қолаверса, Жанубий-Қозоғистон округи юнон-рум кураши, эркин ва аёллар кураши федерациясининг таклифига кўра, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Чимкент шаҳрида ўтказилган В.Я.Ургенин хотирасига бағишланган Республика очиқ чемпионатида иштирок этди. 


Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатлари спортчилари қатнашдилар. 

Турнирда қатнашган ёш спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритди.


Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:


Олтин:

-55кг: Зайниддин Ноширов

-67кг: Маҳмуд Баҳшиллоев

-87кг: Парвиз Мўминов


Кумуш:

-55кг: Дилшод Неъматов

-82кг: Абубакр Алимов


Бронза:

-55кг: Ихтиёр Ботиров

-55кг: Оллоёр Абдуқодиров

-60кг: Муҳаммадқодир Юсупов

-72кг: Алижон Ҳусенов

-72кг: Умид Ғаниев

-130кг: Абдурашид Ғуломқодиров


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-13 май кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Ушбу қитъа биринчилиги октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар олимпиадасига йўлланма беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг