UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

27 июл 11:53
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт мажмуалари ҳам шифохонага айлантирилмоқда

Ҳозирги пандемия шароитида Ҳукуматимиз томонидан COVID-19га қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида “COVID-19” билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда.

Ушбу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун мажмуа ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.

Қолаверса, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.

Шунингдек, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда. Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.

Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардек, шароитни яратиш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда. Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг