UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

12 янв 19:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт майдонида нуронийлар + ФОТО

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Зангиота туман ҳокимлиги, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Нуроний  жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, ёши улуғ нуронийлар ўртасида спортнинг сузиш, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзига хос беллашувлар бўлиб ўтди. 

Туманда истиқомат қилаётган 200 нафардан ортиқ 60 ёшдан 90 ёшгача бўлган нуроний отахонлар шу куни жисмоний имкониятарини синовдан ўтказишди.  

Дастлаб, отахонлар эрталабки бадантарбия машғулотларида иштирок этишди. Шундан сўнг, мусобақаларга старт берилди. Қизиқарли ва ажойиб тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритган отахонлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг