UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

13 июн 18:14
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт мутахассислари уч йилда олий маълумотга эга бўлишади

Энди жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари уч йилда олий маълумотга эга бўлишади.

«2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди. Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йил эди.

Спорт фаолияти таълим йўналишида ўқиш муддатининг бир йилга қисқартирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5924-сонли фармонида белгилаб берилган, 2025 йилгача давлат спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 80 фоизгача етказиш борасидаги вазифани бажаришда қўл келади.

Дарвоқе, «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 1 300 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўп демакдир.

Эслатиб ўтамиз, пандемия сабабли 2020/2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари оптималлаштирилди. Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети абитуриентлари жорий йилда касбий (ижодий) имтиҳонларда иккита йўналишда имтиҳон топширади. Шунингдек, касбий (ижодий)+тест шаклидаги таълим йўналишларида эса абитуриентлар аввалгидек иккита эмас, балки битта йўналишда ижодий имтиҳондан ўтишади.

Президент қарори билан, 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёни 2020 йил 20 июндан 20 июлгача давом этиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг