UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

08 мар 16:55
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Спорт вазири Адҳам Икрамов Жиззах вилоятига борди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Дасталаб, Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Жиззах шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига ташриф буюрган Адҳам Икрамов амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. 

Спорт вазири томонидан масъулларга шароитларни янада яхшилаш ва  спортчи-ўқувчиларга кенг имкониятлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, А. Икрамов Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан биргаликда "Беш ташаббус олимпиядаси" аренаси, Сўғдиёна ПФК, Сув спорти ва гимнастика ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда футбол академияларида яратилган шарт-шароитлари билан танишишди.

Раҳбарлар томонидан масъулларга ҳудудда соҳани янада ривожлантириш, камчиликларни таҳлил қилган ҳолда муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг