UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

18 дек 07:50
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Даставвал, Адҳам Икрамов жараённинг умумий ҳолати билан танишди. Шерзод Ташматов янги Олимпия циклида терма жамоалардаги лицензияларга даъвогар спортчилар, уларнинг имкониятлари борасида маълумот берди. Йиғилиш давомида Ойбек Омилович ҳудудларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари хулосаси бўйича фикрларини билдирди.

Якунда иқтидорли спортчиларни селекция қилиш, терма жамоаларнинг моддий техник-базасини яхшилаш, спортчиларга доимий равишда маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби вазифалар, қолаверса, Ўзбекистон делегациясини Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича ишлаб чиқиладиган Президент Қарори лойиҳаси учун муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг