UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

09 фев 12:28
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчиларимизни коронавирусга қарши эмлаймизми?

Теглар :  Коронавирус
Ҳозирда дунёнинг бир қатор мамлакатларида кўплаб ижтимоий қатлам қатори спортчиларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ўзбек спорти мутасаддилари, мухлислари, шунингдек, терма жамоамиз вакилларида ҳам атлетларимизни эмлаш масаласи бўйича саволлар пайдо бўлмоқда. Кечашу ва бошқа бир қатор масалалар муҳокамасига бағишланган МОҚ Ижроия қўмитаси бюросининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, раис ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов, Шерзод Ташматов, Қўмита қошидаги Республикаси спорт тиббиёти илмий амалий маркази директори Абдушукур Садиков, шунингдек МОҚ ва тиббиёт марказининг бошқа мутасаддилари иштирок этишди.

Бюро йиғилишининг асосий мавзуси спортчиларимизни коронавирусга қарши эмлаш бўлди. Учрашувда МОҚ раиси иштирокчилар, айниқса, тиббиёт соҳаси мутасаддиларининг фикрларини ўрганди.

Бу борада жаҳонда кенг қўлланилаётган вакциналар ҳақида мулоҳазалар олиб борилди. Иштирокчиларнинг деярли барчаси, хусусан, тиббиёт мутасаддилари бунга жавобан халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда спортчиларимизни эмлаш тарафдори эканликларини билдиришди. Фақат бунинг учун қайси вакцинани қўллаш, унинг таъсирларини ўрганиш каби жиҳатларни эътиборга олиш зарурлиги таъкидланди.

“Барча жиҳатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда спортчиларимизни эмлашимиз керак. Бироқ бунда ҳукуматимиз, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан маслаҳатлашиб олишимиз лозим. Жуда нозик вазиятдамиз. Спортчиларимизни эмламасдан уларни мусобақаларга чиқариш катта таваккал бўлиб қолди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Мазкур мавзу юзасидан РСТИАМ мутасаддиларига федерация ва ассоциациялар раҳбарияти, шифокорлари, мураббийлар билан спортчиларни эмлашга кимлар рози эканлигини, бу борада Вазирлик мутасаддиларининг фикрини ўрганиш бўйича топшириқ берилди.

Шундан сўнг яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан суҳбат давом этди. Унда Шерзод Ташматов даставвал Қўмита қошида тузилган Тезкор штаб фаолияти, унинг ходимларига юклатилган вазифалар бўйича ҳисобот топширди. Йиғилиш давомида федерацияларнинг тайёргарлигини жамоалар машғулотига ҳалақит бермаган ҳолда назорат қилиш, бириктирилган координаторларни қайта кўриб чиқиш ва уларнинг фаолияти учун тегишли вазифаларни белгилаш борасида фикр ва таклифлар илгари сурилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг