UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

07 июн 08:20
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"

Теглар :  Сречко Катанец
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик, иккинчи бўлимда эса рақибга босимни давом эттирдик ва керакли натижага эришдик. Ҳозирги кунда барча терма жамоалар бизни ҳурмат қилишади. Умид қиламанки, сентябрь ойида ҳам футболчилар шундай яхши формада бўлишади. 

- Танаффусда шогирдларингизга нималар дедингиз? 

- Туркманистон доим тўрт ҳимоячи билан ўйнаб келарди, бугун эса беш ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, иккинчи таймда тўрт ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик. Ҳар бир ўйиндан ўзимизга янги нарса ўрганамиз, бугун Ҳусниддин Алиқуловни ўнг қанотда ўйнатиб кўрдик ва у бизни ҳайрон қолдирди. Айниқса, учинчи голда унинг узатмаси яхши чиқди. 

- Биринчи таймда Остон Ўрунов жуда қулай имкониятда Шомуродовга тўпни оширмади. Ўша вазият учун Ўруновга нимадир дедингизми? 

- Йўқ, ҳеч нарса деганим йўқ. Сабаби, дунё даражасидаги топ футболчиларда ҳам бундай ҳолат учраб туради. 

- Терма жамоанинг мағлубиятсиз серияси 14 тага етгани билан табриклайман. Камбэклар бўйича ҳам ажойиб натижа қайд этилди. Сиз келганингизда, терма жамоа иккита муаммо бор эди: марказий ҳимоядаги муаммо ҳал этилди. Аммо айни пайтда Абдувоҳид Неъматов ажойиб формада, Ўткир Юсупов Қатардаги Осиё кубогида 5 та ўйиндан 4 тасида хато қилди. Балки Неъматовга имконият берарсиз? 

- Дунёнинг энг кучли дарвозабонлари ҳам хато қилади. Терма жамоа дарвозабонлар мураббийи тавсиясига кўра, Юсуповни майдонга туширамиз. Ҳужумчилар ҳам гол ура олмайди, аммо дарвозабон гол ўтказса, ҳаммага кўринади. 

- Пенальтилар серияси ўзбек футболининг муаммоси ҳисобланади. Шу камчиликни ҳам тўғриласа бўладими? 

- Пенальтини машғулотда тепиш жуда осон, ўйин пайтида эса босим буткул бошқача бўлади. Машғулотда 50 минг томошабин ҳамда камералар бўлмайди. Ўйин пайтида эса босим ва қўрқув бўлади, ҳатто Месси ҳам кўплаб пенальтидан гол ура олмаган. U-23 Осиё кубоги финалини ТВ орқали томоша қилдим, бизнинг футболчи 11 метрли нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бундай ҳолат учраб туради. Негадир Суперлигада ҳам пенальтиларни легионерлар тепишмоқда: "Навбаҳор"да нимагадир Искандеров эмас, Табатадзе, "Пахтакор"да эса Черан ва ҳоказо. Терма жамоада машғулот ўтказиш учун икки кунгина вақт бўлди, шундан бир кунини пенальтиларга бағишласак, менимча, нотўғри бўлади. 

- Барчамиз Туркманистон кучли терма жамоа эмаслигини биламиз, бугун таркибда ротация қилсангиз бўлмасмиди? 

- Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди. Гонконг ва Эрон ўртасидаги ўйинни кўрдингизми? Эрон сафида Азмун, Тареми каби етакчилар майдонга тушишди. 10 йилдан буён бирга ўйнаб келаётган футболчилар ўйнашди. Узоқ сафарга бориб, Гонконгга қарши учрашувда асосий футболчилар тўп тепишди. Файзуллаевдан сўраб кўринг, 23 ёшгача терма жамоада ўйнаш қандай ва МТЖда тўп тепиш қандайлигини айтади. Дунё футболида иккинчи таймда майдонга тушган футболчиларнинг натижага ҳиссаси катта бўлмоқда. Бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 10 нафар футболчи етмайди, камида 17-18 нафар футболчи керак. 

- Шомуродов терма жамоа сардори, лекин бугун охирги 15 дақиқада у чарчаб қолгандек туюлди. Унинг ўрнига, масалан, Азизбек Амоновни майдонга туширса бўлмасмиди?

- Шомуродовнинг ўрнига бошқа футболчини синаб кўрсак бўларди, аммо бош мураббий сифатида шундай қарорга келдим. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг