18 фев 12:36
Янгиликлар
Стерлинг - Ян билан реванш жанги ҳақида: "Унинг юзи зарбага лойиқ"
"UFC бизнинг жангимизни март ойига режалаштирган эди, аммо кейинроқ апрелга кўчирди. Улардан бу ҳақда сўраганимда, Яннинг вирусга қарши вакцина билан эмланмаганини айтишди. У эса вакцина олганини, гап бунда эмаслигини айтди. У вакцина олганми ёки йўқми, бунинг менга фарқи йўқ - унинг юзи зарбага лойиқ, тамом! Бу ҳолат 9 апрель санасида рўй беради.
Мен қаттиқ машқ қиламан, актёрлик бўйича дарсларга қатнайман - бизда кўп яхши актёрлик мактаблари бор ва мен у ерда кўп вақт ўтказаман. Сиз киноакадемияга лойиқ бўлган яхши актёрни кўрасиз.
Мен кўрсатган шоудан ҳайратда қоласиз. Ҳаттоки, Дензел Вашингтон "Машғулот куни"ни ҳам мен билан солиштира олмайди. Бу ҳаётингиз давомидаги энг эсда қоларли шоу бўлади", - деди Стерлинг.
Фикрлар