UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

23 мар 18:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Стипе Миочич Нганнуга қарши жанг ҳақида фикр билдирди

Оғир вазн тоифасида UFC камари соҳиби Стипе Миочич Френсис Нганнуга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир мени хавотирга соладиган нарса - бу Френсис билан бўладиган жанг. Мен бошқа ишим билан шуғулланмагунимча, Жон Жонс ҳақида қайғурмайман. Жонс билан жанг катта мерос бўлиб қолган жанг, аммо ҳозирча мен фақат Френсис ҳақида қайғураман. Ҳозир бу менинг асосий вазифам.

Мен биринчи жангга қараганда ўсишга эришдим, шунингдек у ҳам. Кўп нарсалар ўзгаради. Ушбу жангни янада бир томонлама ўтказишга ҳаракат қиламан ва, албатта, имкон қадар эрта тугатаман. Аммо бу йигит кучли зарбага эга ва бу оғир, шунинг учун ҳамма нарса бўлиши мумкин. Унинг ажойиб мураббийи ва жамоаси бор. Ўйлайманки, ғолиб ўз режасини яхшироқ амалга оширган бўлади.

Сиз ҳар доим жангни нокаут билан якунлашга интиласиз. Мен доим шу нарсага интиламан, аммо агар бу амалга ошмаса, қарор билан ғалаба қозонишдан хурсанд бўламан. Бу нокаутми, таслим бўлишми ёки қарорми, фарқи йўқ - мен қўлимни кўтараман. Мен қиладиган нарса шу. Қўлим кўтарилиб, камарим белимда қолади. Ҳеч нарса ўзгармайди ", - деб фикр билдирган чемпион.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 мар 23:06:47
Бахтиёр Чориев
Зур жанг булади. Ё Нганну нокаут кила олади ё Миочич по очкам ютади
   
23 мар 21:28:41
боксёр
Miocic yutadi omad bro
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг