UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

19 ноя 13:07
Янгиликлар

Теннис

Султонов бу ҳафта Калабурагида ўз имкониятини синовдан ўтказади

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича ITF турнирининг асосий тўр баҳслари бошланди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз маҳоратини намойиш этади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси M25 тоифасига кирувчи ушбу турнирда ҳам биринчи рақам остида сараланган. 

Қуръа натижасига кўра, Султонов илк давра учрашувида ҳиндистонлик Вишу Варданга қарши кортга чиқади. Бу баҳс эртага, 20 ноябрь куни бизнинг вақт билан соат 09:30да бошланади. Агар Ҳумоюн Вишунинг тўсиғидан ўтиб олса, уни 1/8 финалда яна бир ҳинд теннисчиси Сринивасан Коданча қарши олади. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 230, Вардан 1165, Сринивисан эса 1781-поғонадан жой олган. Бугун Ҳумоюн мусобақанинг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини бошлайди. У илк даврада германиялик Лукас Делиано билан бирга ҳиндистонлик теннисчиларга қарши кортга чиқади.

Яна бир маълумот, асосий тўрда 7 нафар хорижлик теннисчилар бўлиб, қолганлари мезбонлар ҳисобланади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг